Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Лапорта «Реал»га шама қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал»га шама қилган ҳолда бошқа клублар билан рақобат ҳақида гапириб ўтди.

«Ҳозирда бизда клубнинг бугуни ва келажагини белгилаб олиш имконияти бор. Қаршимизда стадион қурилишини якунлаш ва рақобатбардош жамоа тузиш имконини берадиган қарорларни қабул қилиш вазифаси турибди.

Биз биргаликда энг оғир дамларни енгиб ўтдик, «Барселона»ни ҳамманинг олдида ҳимоя қилдик ва буни давом эттирамиз.

Сизларни яқин йилларда клубни барча йўналишларда – спорт, иқтисодий, институционал, ижтимоий, мулкий ва корпоратив соҳаларда ривожлантириш бўйича биргаликда ишлашда давом этишга чақираман.

Олдимизда қизиқарли вазифалар турибди ва улар рақобатчилардан ҳамиша бир қадам олдинда бўлишимиз учун биздан топқирлик, инновацион ёндашув, масъулият ва довюракликни талаб этади.

Рақобатчиларимизнинг аксарияти — бу инвестиция фондларига тегишли бўлган акциядорлик жамиятлари, ортида бутун бошли давлатлар ёки минтақавий ҳокимиятлар турган клублардир. Баъзилари эса қийин аҳволга тушиб қолганида, уларнинг ер майдонларининг фойдаланиш мақсади (вазифаси) ўзгартириб берилади... Улар эса ҳеч нарса бўлмагандек яшашда давом этаверишади», — деди «Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал»га шама қилиб.

Июль ойида Мадрид ҳокимияти «Реал»нинг Вальдебебасдаги машғулот базаси ҳудудидаги ерлардан фойдаланиш мақсадини ўзгартиришни дастлабки тарзда маъқуллаган эди. Бу у ерда офислар, меҳмонхоналар, хусусий шифохона ва университет қуриш имконини беради. El País хабарига кўра, бунинг натижасида клубнинг ер майдонлари қиймати тахминан 185,5 миллион еврога ошиши мумкин. Лойиҳа ҳали якуний маъқулловни олиши керак.

Киритилди: 15:51, 19.09.2026.
Ўқилди: 1139 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик