Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК - Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд - Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити - ПСЖ
14/10 23:59 Рома - Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла - Фенербахче
14/10 23:59 Бетис - Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт - Боруссия Д
14/10 23:59 Слован - Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр - АЕК

Флик Рафиньяни ҳужум марказига ўтказиш қарорини тушунтирди

Баҳо:
+ | -1

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа сардори Рафинья Диаснинг нафақат ўйини, балки лидерлик фазилатларидан ҳам мамнун эканини билдирди.

29 ёшли бразилиялик футболчи кетма-кет иккинчи ўйинда хет-трик қайд этди. Бу сафар у "Севилья" дарвозасига учта гол уриб, жамоасига 3:1 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

"Рафиньядан яхшироқ сардорни тасаввур қилиш қийин. У биз эга бўлишимиз мумкин бўлган энг яхши сардор", — деди Флик учрашувдан кейинги интервьюда.

Немис мутахассиси Рафиньянинг ўзи учун одатий бўлмаган марказий ҳужумчи позициясида ўйнаётгани ҳақида ҳам тўхталди.

"Рафиньяни "тўққизлик" позициясига ўтказиш — у билан суҳбатлашгандан кейин қабул қилган қарорим. Бу масалани олдиндан муҳокама қилган эдик. Биз унинг сифатларини яхши биламиз ва у учун хурсандмиз. У тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам жуда яхши ҳаракат қилади", — деди Флик.

Рафинья Ла Лига тўпурарлари пойгасида 12 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Ламин Ямаль ва Килиан Мбаппе эса 7 тадан гол урган.

Киритилди: 10:09, 20.09.2026.
Ўқилди: 1030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик