Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри Муҳаммад Салоҳнинг Туркиядаги муваффақияти ҳақида фикр билдирди.
Мисрлик футболчи «Трабзонспор»нинг «Галатасарой»га қарши шанба кунги учрашувида хет-трик қайд этди. Баҳсда «Трабзонспор» амалдаги чемпионни 4:0 ҳисобида йирик ҳисобда мағлуб этди.
«Энди ҳамма Салоҳ ҳеч қачон “Ливерпуль” учун муаммо бўлмаганини кўряпти. Балки муаммо клуб раҳбариятидадир, аммо мисрлик қиролда эмас. Тасаввур қилинг, у Туркиянинг энг яхши клубларидан бири бўлган “Галатасарой”га қарши ўйинда илк хет-тригини қайд этди. Бундай футболчига ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак», — деди Анри.













