Аргентина миллий терма жамоаси сафида Лионель Мессининг хайрлашув учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди.
6 октябрь куни Буэнос-Айресдаги "Монументаль" стадионида Аргентина Бенин терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур баҳс Мессининг миллий жамоадаги хайрлашув учрашуви сифатида ташкил этилиши кутилмоқда.
Учрашувга чипталар нархи анча юқори. Энг арзон чипта тахминан 59 доллар, энг қиммат жойлар эса 317 доллар атрофида туради.
Чипталар нархи:
Оммавий сектор — тахминан 59 доллар
3–10 ёшли болалар учун — тахминан 19 доллар
Sívori ва Centenario юқори сектори — тахминан 119 доллар
Sívori ва Centenario ўрта сектори — тахминан 211 доллар
San Martín ва Belgrano юқори сектори — тахминан 211 доллар
San Martín ва Belgrano қуйи сектори — тахминан 297 доллар
San Martín ва Belgrano ўрта сектори — тахминан 317 доллар













