Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

«Монако» Ламин Камарани «Ливерпуль»га қўйиб юбормоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

«Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камара жорий мавсум охиригача клубда қолиши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Камарани сотиб олишга қизиқиш билдираётган «Ливерпуль» футболчи билан январда амалга ошиши мумкин бўлган трансфер юзасидан дастлабки музокараларни ўтказган.

Бироқ «Монако» Камарани камида келаси ёзгача жамоада сақлаб қолишга умид қилмоқда. Клубда футболчининг трансфер қиймати тез суръатда ошиб бориши ва унга қизиқувчи жамоалар сони янада кўпайишига ишонишмоқда.

Жорий мавсумда 22 ёшли Камара барча мусобақалар ҳисобида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 12:45, 21.09.2026.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик