Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Пол Мерсон: «Манчестер Сити» бу мавсум Премьер-лигада чемпион бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Пол Мерсон «Манчестер Сити» жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида чемпион бўла олмайди, деб ҳисоблайди.

АПЛнинг 5-турида Энцо Мареска жамоаси «Сандерленд»ни 5:3 ҳисобида мағлуб этди.

«Мен ўйинни томоша қилиб, шундай ўйладим: «Агар «Манчестер Сити» ўз даражасини кўрсатиб, «Сандерленд»ни ишончли тарзда мағлуб этса, бу жамоага жуда катта туртки бериши мумкин».

Бу пайтга келиб «Арсенал» «Брайтон»дан йирик ҳисобда мағлуб бўлганди ва бу натижага тўлиқ лойиқ эди. Мен улар чемпионатда анча осон ғалаба қозонади ва кўп мағлубиятга учрамайди, деб ўйлагандим. Наҳотки, мен адашган бўлсам?

Аммо кейин «Сити»нинг «Сандерленд»га қарши ўйинини кўрдим ва тушундим: йўқ. «Манчестер Сити» ҳеч қачон бу тарзда чемпионатни юта олмайди. Фақат кўп гол уриш эвазига ўйинларда доим ғалаба қозониб бўлмайди. Бундай футбол ўйнаб бўлмайди. Кучли жамоалар бундай хатолар учун сени жазолайди. «Сандерленд» мамлакатдаги энг сермаҳсул жамоа эмас, аммо улар учта гол урди ва бундан ҳам кўпроқ гол киритиши мумкин эди.

«Манчестер Сити» ҳужумда яхши ҳаракат қилди, аммо ҳимояда тўлиқ тартибсизлик ҳукм сурди. Эрта ёки кеч бу ўз таъсирини кўрсатади, айниқса кучли рақибларга қарши ўйинларда.

Мен Энцо Марескани «Челси»даги давридан яхши биламан: бундай натижа унга асло ёқмайди. У тартибсизликни ёқтирмайди. Хаос унинг услубига мос эмас.

Ҳа, «Сити» «Олд Траффорд»да бир киши кам бўлиб ўйнаган ҳолда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди. Аммо бу шунчалик қийинми? Ахир жамоалар тенг таркибда ўйнаётган пайтда ҳам «Сити»нинг ўйинида тартиб йўқ эди, «Юнайтед» эса анча яхшироқ кўринди.

Майдонда ўн киши қолганингда, бироз орқага чекиниш мумкин, чунки босим аввалгидек кучли бўлмайди. Агар тўрт нафардан иборат икки ҳимоя чизиғини ташкил қилиб, олдинда фақат Эрлинг Холандни қолдирсанг, бундай мудофаани ёриб ўтиш жуда қийин», деди Мерсон.

Киритилди: 17:14, 21.09.2026.
Ўқилди: 1096 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик