АПЛ 5-турида "Астон Вилла"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Тоттенхэм" футболчиларини бир ҳафталик дам кутмоқда. Бу ҳақда The Telegraph журналисти Мэтт Лоу хабар берди.
Қизиғи, бош мураббий Роберто Де Дзерби жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолатидан норози бўлишига қарамай, дам олиш режасини ўзгартирмаган.
Гап шундаки, бир ҳафталик танаффус "Тоттенхэм" турнир жадвалида 20-ўринга тушиб кетишидан олдинроқ режалаштирилган эди. Шу сабабли Де Дзерби аввалдан белгиланган графикка ўзгартиш киритмаган.
Танаффус миллий терма жамоаларидан чақирув олмаган "Тоттенхэм" футболчиларига берилади.
Жорий мавсумнинг ўтган қисмида "Тоттенхэм" АПЛда атиги икки очко жамғарди. "Фулхэм" ҳисобида ҳам шунча очко бор. "Шпорлар" мавсумдаги илк голини фақат ўтган 5-турда уришга муваффақ бўлди.













