Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Клаудио Маркизионинг ўғли "Ювентус" билан илк профессионал шартномасини имзолади

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" собиқ ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизионинг ўғли Давиде Маркизио "Юве" билан илк профессионал шартномасини имзолади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Давиде 17 ёшда. У ҳам отаси сингари марказий ярим ҳимоячи позициясида тўп тепади. Футболчи "Ювентус"нинг U-18 жамоаси сафида тўртта учрашув ўтказиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Клаудио Маркизио 2006 йилдан 2018 йилга қадар "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган. Фақат 2006/2007 йилги мавсумда у "Эмполи"да ижара асосида ўйнаган.

Маркизио "Ювентус" билан етти марта Италия чемпиони бўлган, тўрт марта мамлакат кубоги ва икки марта Италия Суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, у жамоа билан икки бор Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.

Киритилди: 23:34, 21.09.2026.
Ўқилди: 883 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик