Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«МЮ» Эрлинг Холанд рекордини янгилаган Райковични кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Волеренга»нинг 15 ёшли қанот ҳужумчиси Габриэль Райковичга қизиқиш билдирмоқда. У Англия клубини тарк этиш истагида бўлган Жей-Жей Габриэлнинг ўрнини босиши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» Райковични кузатиб бормоқда. Якшанба куни клуб Ослода бўлиб ўтган «Волеренга» — «Фредрикстад» учрашувига ўз скаутини юборган.

Райкович яқинда Эрлинг Холанднинг рекордини янгилаб, Норвегия чемпионати тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди.

У «Волеренга»нинг асосий жамоасида январь ойида, 14 ёшида дебют қилган. Ўтган ойда эса 15 ёшу 166 кунлигида илк голини урди.

Жорий мавсумда Райкович 14 та учрашувда 2 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.

Футболчининг «Волеренга» билан шартномаси 2028 йил декабрига қадар амал қилади. Клуб унинг трансфери учун тахминан 18 миллион евро талаб қилиши мумкин.

Райкович хориж клубига расман фақат 2027 йил февраль ойида 16 ёшга тўлганидан кейин ўтиши мумкин.

Киритилди: 04:31, 22.09.2026.
Ўқилди: 1305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик