Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра 2-1 Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК 3-1 Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ 2-0 Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун 2-1 Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий 2-0 Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Бразилия клублари легионерлар лимитини қисқартиришни маъқуллади

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг икки юқори дивизионида иштирок этувчи клублар душанба куни ўтказилган овоз беришда Бразилия футбол конфедерациясининг (CBF) ўйин қайдномасидаги хорижлик футболчилар сонини қисқартириш бўйича таклифини маъқуллади. Бу ҳақда Globo хабар берди.

Айни пайтда клублар бир учрашув қайдномасига 9 нафар хорижлик футболчини киритиши мумкин. 2027 йилдан бу лимит 8 нафарга туширилади, 2030 йилга келиб эса 5 нафаргача қисқартирилади.

Таклифга фақат «Баия» ва «Фламенго» клублари қарши овоз берган.

Шунингдек, ёш футболчиларни тайёрлаш ва уларга кўпроқ имконият бериш мақсадида жамоалар қайдномаси бўйича қоидаларга ҳам ўзгартириш киритиш маъқулланди.

2027 йилдан клублар чемпионат учун 50 нафаргача футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади. Уларнинг камида 20 нафари 23 ёшдан катта бўлмаслиги шарт. 2030 йилга бориб эса бу кўрсаткични 25 нафарга етказиш режалаштирилган.

Бразилия чемпионати футболчиларининг ўртача ёши 28,5 ни ташкил этади. CBF таъкидлашича, сўнгги йилларда ёш бразилиялик футболчилар учун имкониятлар камайиб бормоқда. Бу асосан кўпроқ тажрибага эга хорижлик ўйинчиларнинг келиши ва уларнинг ёш футболчилар ўрнига кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши билан боғлиқ.

Киритилди: 04:33, 22.09.2026.
Ўқилди: 690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик