Ўзбекистон Суперлигасининг 22-тур учрашувларига ташриф буюрган мухлислар сони маълум бўлди.
Тур доирасида ўтказилган 8 та учрашувни стадионлардан жами 38 870 нафар томошабин кузатди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача қарийб 4 859 нафар мухлис тўғри келганини англатади.
22-турда энг кўп томошабин "Навбаҳор" — "Динамо" учрашувида қайд этилди. Намангандаги баҳсни 15 851 нафар мухлис стадиондан кузатди.
Кейинги ўринда "Хоразм" — "Қизилқум" учрашуви турибди — 7 420 нафар. "Андижон" — "Насаф" баҳсига эса 6 747 нафар томошабин ташриф буюрди.
Энг кам мухлис "Сурхон" — "Қўқон-1912" учрашувида қайд этилди — 312 нафар.
22-турдаги мухлислар кўрсаткичи:
"Навбаҳор" — "Динамо" — 15 851
"Машъал" — "Пахтакор" — 1 061
"Бунёдкор" — "Бухоро" — 1 479
"Андижон" — "Насаф" — 6 747
"Сурхон" — "Қўқон-1912" — 312
"Сўғдиёна" — ОКМК — 1 350
"Локомотив" — "Нефтчи" — 4 650
"Хоразм" — "Қизилқум" — 7 420
Жами: 38 870 нафар мухлис.













