Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Альварес трансфери "Атлетико" раҳбариятида катта ихтилоф келтириб чиқарган

Баҳо:
+ | -

El Confidencial нашри маълумотига кўра, "Атлетико Мадрид"нинг футбол бўйича бош директори Карлос Бусеро ёзда Хулиан Альвареснинг "Барселона"га сотилишига кўмаклашишга уринган. У бу масалада Каталония клуби спорт директори Деку билан норасмий музокаралар ҳам ўтказган.

Хабар қилинишича, Бусеро мустақил равишда ҳаракат қилган ва бу "Атлетико" раҳбариятида жиддий норозилик уйғотган. Клуб раҳбарлари эса Альвареснинг кетишига тўсқинлик қилган.

Бу ҳолат "Атлетико" раҳбарияти ичида катта келишмовчиликка ҳам сабаб бўлган. Бусеронинг клубнинг яна бир директори Матеу Алемани билан муносабатлари таранг экани айтилмоқда. Манбага кўра, у Мадрид клубидаги таъсирини қайта ошириш мақсадида Альвареснинг сотилиши имкониятини ўрганган.

Бусеро "Атлетико" ва "Барселона" ўртасида воситачи сифатида ҳаракат қилиб, Альварес трансфери бўйича келишувга эришишга уринган. Бироқ "матрасчилар" бошиданоқ аргентиналик ҳужумчини жамоада сақлаб қолиш ниятида қатъий турган.

26 ёшли Альварес эса узоқ давом этган ёзги трансфер можаросидан сўнг яна жамоа таркибига қайтарилди ва ҳозир мухлислар билан муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилмоқда.

"Барселона" эса Альваресга бўлган қизиқишидан воз кечмаган. Хабарларга кўра, Каталония клуби келгуси трансфер ойнасида уни қўлга киритиш учун яна ҳаракат қилиши мумкин.

Киритилди: 16:03, 22.09.2026.
Ўқилди: 1914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик