«Ливерпуль» дарвозабони Георгий Мамардашвили мавсум якунлангач клубни тарк этиши мумкин.
«Қизиллар»нинг асосий посбони сифатида бразилиялик Алиссон Бекер қолмоқда, унинг амалдаги шартномаси кейинги йилнинг ўрталарида ўз ниҳоясига етади. Журналист Жеймс Пирснинг маълумотларига кўра, агар бразилиялик посбон амалдаги меҳнат шартномасини узайтирса ва «биринчи рақам» мақомини сақлаб қолса, Мамардашвили 2027 йилнинг ёзида клубда қолиши даргумон. Грузиялик футболчи кетма-кет учинчи мавсумда ҳам дублёр ролига рози бўлиш ниятида эмас.
Жорий мавсумда Георгий Мамардашвили бор-йоғи бир марта — Англия лига кубоги доирасидаги «Тоттенхэм»га қарши ўйинда (3:1) майдонга тушди. Transfermarkt портали 25 ёшли посбоннинг қийматини 28 млн еврога баҳоламоқда.













