Германия терма жамоаси футболчиси Йозуа Киммих янги бош мураббий Юрген Клопп қўл остида жамоада қандай ўзгаришлар бўлишини айтди.
Клопп бунга қадар фақат клублар миқёсида ишлаган бўлиб, «Майнц», Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Ливерпуль»ни бошқарган.
«Менимча, биринчи навбатда майдондаги ва унинг ташқарисидаги муносабатимиз ўзгаради. Бу жамоа ичидаги муҳитга ҳам тегишли.
Биз учун ўз ДНК ва ўзига хослигимизни қайта топиш муҳим бўлади. Бу майдонда ҳам кўринади — ўзимизни ташқи дунёга қандай кўрсатишимизда, қандай ишлашимизда, бир-биримиз учун қандай ўйнашимизда ва ўзаро муносабатимизда. Бу албатта сезилади», — деди Киммих.













