Германия терма жамоаси ва "Бавария" ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Парагвайга қарши учрашувдаги мағлубиятни фаолиятидаги энг оғриқли натижа деб атади.
"Бу мен учун энг оғриқли мағлубият бўлди. Ҳаммасини қайта ўйлаб чиқишим учун бироз вақт керак бўлди. Жаҳон чемпионатларидан уч марта чиқиб кетишим фаолиятимнинг бир қисми бўлиб қолди.
Энди буни ўзгартириб бўлмайди, аммо келажакда ҳаммасини яхшироқ қилиш мумкин. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз", — деди Киммих.
Эслатиб ўтамиз, Германия 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Парагвайга қарши баҳсда асосий ва қўшимча вақтни 1:1 ҳисобида якунлаган, пенальтилар сериясида эса 3:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган.













