Франция терма жамоасининг янги бош мураббийи Зинедин Зидан Клерфонтендаги жамоа базасида бир қатор янги қоидаларни жорий қилди.
L’Équipe маълумотига кўра, мутахассис футболчиларнинг шахсий сартарошларини терма жамоа қароргоҳига киритишни тақиқлаган.
Умуман олганда, йиғин бошланганидан кейин жамоа базасига бегона шахсларнинг кириши чекланади.
Зидан футболчиларнинг бутун эътибори машғулотлар ва олдига қўйилган вазифаларга қаратилган бўлишини истамоқда. У аввалроқ ҳам жамоасини ҳар бир учрашувга тўлиқ «тайёр» ҳолда кўришни хоҳлашини таъкидлаган эди.
Франция терма жамоаси бугун Миллатлар лигасининг 1-турида Туркияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.













