Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Дэвид Бекхэм ЖЧ-2026 даврида реклама орқали 51 млн доллар ишлади

Баҳо:
+ | -

Дэвид Бекхэм 2026 йилги Жаҳон чемпионати даврида реклама фаолияти орқали 51 миллион доллар даромад олди.

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси мусобақа давомида тахминан 12 та реклама кампаниясида иштирок этган. У ҳамкорлик қилган брендлар орасида Lenovo, McDonald’s, Bank of America, Verizon ва Lay’s каби йирик компаниялар бор.

Бекхэм 51 миллион долларни унинг шахсий брендини бошқарувчи DRJB Holdings компаниясидан дивиденд сифатида олган.

2022 йилда «Интер Майами» ҳамэгаси мазкур компаниядаги 55 фоиз улушини 200 миллион фунтга сотган, аммо 45 фоиз улушини ўзида сақлаб қолган.

2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан компания яна бир қатор йирик ҳамкорлик шартномаларини имзолади. Жумладан, Bank of America билан кўп йиллик келишув тузилди ва Бекхэм банкнинг глобал спорт дастури элчисига айланди.

51 ёшли Бекхэм, шунингдек, Hugo Boss учун эркаклар коллекциясини тақдим этди, Safilo билан ўз номи остида кўзойнаклар линияси ва Adidas билан Predator бутсаларининг чекланган сериясини ишлаб чиқди.

Бундан ташқари, у Чемпионлар лигаси ўйинлари пайтида Paramount+ орқали намойиш этилган «Beckham & Friends Live» шоуси бўйича янги шартнома тузди.

Бекхэм актёр ва продюсер Тео Жеймс билан бирга Stella Artois рекламасида ҳам суратга тушган. Кампания пиво брендининг Netflix’даги «Жентльменлар» сериали иккинчи мавсуми билан ҳамкорлигига бағишланган.

Киритилди: 17:48, 25.09.2026.
Ўқилди: 1125 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик