Дублин аэропорти матбуот хизмати X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг молиявий қоидаларини бузишда айбдор деб топилгани ҳақидаги янгилик муносабати билан пост жойлаштирди. «Шаҳарликлар» 115 та пунктдан 114 таси бўйича айбдор деб топилгани хабар қилинганди.
«Ирландиядаги «Ман Сити» мухлислари учун хушхабар: биз Лутон, Бирмингем, Бристоль, Брэдфорд ва Кардиффга тўғридан-тўғри рейсларни таклиф этамиз», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Дублин аэропорти матбуот хизмати 115-рақамли чиқиш йўлаги (гейт) тасвирланган фотосуратни эълон қилди.
/i/l/q/1790360009978477800.jpg)
«Манчестер Сити»га қўйилган айбловлар клубнинг 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган фаолиятини қамраб олади ва аниқ молиявий маълумотларни тақдим этмаслик, тўловлар тафсилотларини яшириш, шунингдек, УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидалари ҳамда АПЛнинг фойдалилик ва барқарорлик қоидаларини бузишни ўз ичига олади.













