«Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартин Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумдан олдинги босқичи ярим финалида Миланнинг «Интер» клубидан учратилган мағлубиятни ёдга олди.
Биринчи учрашув дуранг билан якунланган эди (3:3), жавоб ўйинида эса «нерадзурри» ўз майдонида қўшимча бўлимларда ғалабани илиб кетганди (4:3).
«Агар биз «Интер»га қарши ўша ўйинни бугун ўтказганимизда, ғалаба қўлимиздан чиқиб кетмасди. Жамоамиз тажриба орттирди, анча улғайди. Биз ўйиннинг ҳал қилувчи пайтларида назоратни ушлаб туришни ўргандик, ўшанда эса, эҳтимол, ҳаддан ташқари ҳиссиётга берилиб, охиригача босим ўтказишга урингандирмиз», — дейди Мартин «Интер»га қарши ўтган йилги қарама-қаршилик ҳақида.
Бу йил Ханс-Дитер Флик жамоаси Мадриднинг «Атлетико» клубига имкониятни бой бериб, Чемпионлар лигасининг 1/4 финалида турнирни тарк этди.













