Кириш Регистрация

Нидерландия қаҳрамони: «Бир ҳафтада жуда кўп нарса содир бўлди»

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Мекс Мердинк Сербияга қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди. Миллатлар лигаси 2-тури доирасидаги сафар учрашувида у дубль қайд этди ва Нидерландия 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Бу болалигимдан орзу қилган нарса эди. Ростини айтсам, сўз тополмаяпман. Ҳаммаси жуда тез содир бўляпти — бир ҳафтанинг ўзида шунча воқеа юз берди. Айниқса, бу ерда ғалаба қозонганимиз жуда ёқимли», — деди Мердинк Ziggo Sport телеканалига берган интервьюсида.

Мердинк дастлаб терма жамоа қайдномасидан жой олмаган эди, аммо Мален жароҳат олгач, жамоага чақирилди. Германияга қарши учрашувда у жароҳатланган Броббининг ўрнига захирадан майдонга тушди, Сербияга қарши баҳсни эса асосий таркибда бошлади.

«Баъзан бироз омад ҳам керак бўлади. Бу сафар омад мен томонда эди. Фақат доимо тайёр туриш керак.

Бироз босимни ҳис қилдим, сал ҳаяжонландим. Аммо майдонга тушгач, буларнинг барчаси йўқолади. Иккита гол уришга муваффақ бўлсанг эса, ажойиб ҳис пайдо бўлади».

Мердинк биринчи голини пенальтидан урди. Нидерландия терма жамоасининг асосий пенальти тепувчиси Коди Гакпо ҳисобланади, аммо у учрашув давомида жароҳат олди.

Киритилди: 04:37, 28.09.2026.
Ўқилди: 426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик