Ярим ҳимоячи Коул Палмер яқин орада «Челси»ни тарк этмайди. Бу ҳақда Британия ОАВлари хабар бермоқда.
Ҳавбек «Челси»га тўлиқ содиқ қолмоқда. У Англия терма жамоаси таркибига қайтиш учун етарлича спорт формасини тиклашга диққатини қаратган. Яқинда «Манчестер Юнайтед» томонидан қизиқиш борлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, «Олд Траффорд»га кўчиб ўтиш айни дамда футболчини қизиқтирмаяпти.
Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, Палмер болалигидан «Манчестер Юнайтед» мухлиси ҳисобланади.













