"Байер"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ибрахим Маза фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
TEAMtalk маълумотига кўра, 20 ёшли футболчига Лондоннинг икки клуби — "Арсенал" ва "Тоттенхэм" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, жазоирлик футболчининг хизматларига Премьер-лиганинг яна уч вакили — "Челси", "Манчестер Сити" ва "Астон Вилла" ҳам қизиқмоқда.
Жорий мавсумда Маза барча мусобақалар ҳисобида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ярим ҳимоячининг "Байер" билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.













