Carrusel Deportivo журналисти Санти Овальенинг маълум қилишича, Ҳанси Фликнинг Рафиньяни «сохта тўққизлик» позициясида ўйнатиш қарори бразилиялик футболчининг гол уриш қобилиятидан кўра, унинг прессингдаги самарадорлиги билан кўпроқ боғлиқ.
«Барселона» бош мураббийи Рафинья жамоанинг олдинги чизиқдаги босимини бошлаб берувчи футболчи бўлишини истаган.
«Асосий сабаб голлар эмас, балки прессинг. У биринчи бўлиб босимни бошлаши керак», — деди Овалье.
Шунингдек, Рафиньянинг «Барселона»даги мавқеи ҳам анча мустаҳкамлангани таъкидланмоқда.
Клуб дастлаб унинг шартномасини 2030 йилгача узайтириш масаласига тўлиқ ишонч билан қарамаган эди. Бироқ ҳозирда у маош даражаси бўйича Родри билан бир поғонада экани, ундан фақат Ламин Ямал кўпроқ маош олиши хабар қилинмоқда.
Рафинья жорий мавсумда ҳам Фликнинг режаларида муҳим футболчилардан бири бўлиб қолмоқда.













