Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Ўзил Роналду муваффақиятининг икки асосий сифатини айтди

Баҳо:
+ | -

Таниқли собиқ футболчи Месут Ўзил Мадриднинг «Реал» клубида Криштиану Роналду билан бирга ўйнаган даврларини эслади.

Собиқ германиялик ярим ҳимоячи «қироллик клуби» шарафини 2010 йилдан 2013 йилгача ҳимоя қилган, португалиялик ҳужумчи эса жамоа сафида 2009–2018 йилларда тўп тепган.

«Роналду жуда интизомли инсон ва ўзига нисбатан улкан ишончга эга. Айнан шу икки сифат унга ҳозирги даражасига эришишга ёрдам берди.

У мени майдонда жуда яхши тушунарди ва «Реал»да у билан бирга ўйнаш ажойиб эди. Мен унга доим пас узатардим, у эса уларни осонлик билан голга айлантирарди», — дея 2023 йилда фаолиятини якунлаган Ўзилнинг сўзларини Madrid Zone келтиради.

Айни пайтда 41 ёшли Роналду Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида тўп тепмоқда.

Киритилди: 08:34, 29.09.2026.
Ўқилди: 1133 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик