Испания терма жамоаси ва "Барселона" футболчиси Ламин Ямал "Олтин тўп" ҳақидаги навбатдаги саволга жавоб берди.
19 ёшли вингер 26 октябрь куни топшириладиган нуфузли соврин учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.
Сешанба куни у Миллатлар лигасида Хорватияга қарши 4:1 ҳисобидаги ғалабали учрашувда дубль қайд этиб, яна бир голли узатма ҳам амалга оширди. Шундан сўнг журналистлар ундан яна "Олтин тўп" ҳақида сўрашди.
"Мен фақат "Олтин тўп" учун ўйнамайман. Мен ўзим учун, мухлислар учун ва жамоамизнинг ғалабалари учун ўйнайман.
"Олтин тўп"ни ютишим мумкинлигини ҳис қиляпманми? Билмайман, мен овоз бермайман", — дея Ямалнинг сўзларини The Touchline келтиради.
Ўтган йили ёш испаниялик "Олтин тўп" овоз бериш якунларига кўра иккинчи ўринни эгаллаган ва фақат Усмон Дембелега имкониятни бой берган эди.













