Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Эдегор жароҳат сабаб Норвегия машғулотини ўтказиб юборди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ва Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор тўпиғидан олган жароҳати сабаб сешанба куниги машғулотни ўтказиб юборди. EPL Index хабарига кўра, унинг миллий жамоанинг яқин ўйинларида иштирок этиши ҳозирча сўроқ остида.

Эдегор Португалияга қарши учрашув якунида Бернарду Силва билан тўқнашувдан кейин жароҳат олган. Ўйиндан сўнг норвегиялик футболчи стадионни оқсаб тарк этган.

Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Столе Сольбаккен миллий жамоа ва «Арсенал» тиббий штаблари футболчининг ҳолати бўйича доимий равишда маълумот алмашиб турганини билдирди.

Сешанба куни Эдегорнинг аҳволи бироз яхшиланган. Бош мураббий ёрдамчиси Бреде Хангеланннинг айтишича, футболчининг тўпиғидаги оғриқ аввалги кунга нисбатан анча камайган.

Норвегия терма жамоаси пайшанба куни Уэльсга қарши майдонга тушади, якшанба куни эса Португалия билан баҳс олиб боради.

Киритилди: 12:47, 30.09.2026.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик