Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

20 ёшли Бруннернинг сермаҳсул ўйини «Монако»ни шартномани узайтиришга ундамоқда

Баҳо:
+ | -

«Монако» германиялик ҳужумчи Парис Бруннер вакиллари билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда L’Equipe хабар берди.

Бруннернинг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойига қадар мўлжалланган. Франция клуби келишувни камида яна икки мавсумга узайтиришни истамоқда.

Футболчининг ўзи ҳам жамоадаги ҳолатидан мамнун ва Филипе Луис қўл остида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

Бруннер икки йил аввал Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Монако»га ўтган эди. Унинг шартномасида шундай банд борки, агар бошқа клуб футболчи учун таклиф берса, «Боруссия» худди шу миқдордаги таклифни такрорлаш ҳуқуқига эга.

Бироқ дортмундликлар бундай вазиятда устувор ҳуқуққа эга эмас ва футболчининг ўзи билан алоҳида келишиб олиши керак бўлади. Шартномада сотиб олиш банди мавжуд эмас.

20 ёшли ҳужумчи жорий мавсумни сермаҳсул ўтказмоқда. У клуб миқёсида барча мусобақаларда 7 та учрашувда 6 та гол урди.

Шунингдек, Бруннер Германия U-21 терма жамоаси сафида Латвияга қарши 4:0 ҳисобида якунланган ўйинда дубль қайд этди.

Киритилди: 13:51, 30.09.2026.
Ўқилди: 710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик