Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Манчестер Сити» собиқ футболчиси клуб атрофидаги вазиятга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг собиқ футболчиси Майка Ричардс клуб атрофидаги вазиятга муносабат билдирди. Маълумки, «шаҳарликлар» молиявий қоидаларни кўп маротаба бузганликда айбдор деб топилди ва клуб жиддий жазога дуч келиши мумкин.

«Мен 14 ёшимдан “Манчестер Сити”да эдим. Бу клуб учун жонимни беришга тайёр эдим. “Манчестер Сити”да орзумни амалга оширдим. Бу хабарларни эшитиш — мутлақо вайрон қилувчи ҳолат.

Мен қайғуни ҳис қиляпман, ғазабни ҳис қиляпман ва бироз довдираб қолдим. Агар “Манчестер Сити” апелляция бериб, қарорни бекор қилдирса ҳам, барибир доғ қолади. Агар апелляциядан кейин ҳам клуб айбдор деб топилса, унда нима бўлади? Бу вазиятда ғолиб бўлишнинг иложи йўқ», — дея Ричардснинг сўзларини The Touchline келтирди.

Майка Ричардс «Манчестер Сити» сафида жами 245 та учрашув ўтказган.

Киритилди: 18:03, 30.09.2026.
Ўқилди: 675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик