Ҳужумчи Эрлинг Холанд мунтазам равишда трансфер миш-мишлари мавзуси бўлиб қолади. "Манчестер Сити"нинг бир нечта молиявий қоидабузарликлар учун судланганидан сўнг, Холанд учун пойга яна қизиб бормоқда, чунки "шаҳарликлар" Англия Премьер-лигасидан тушиб кетиш хавфи остида.
"Барселона" Холанд учун пойгада устунлик яратиш устида ишламоқда. Норвегиялик футболчига кўплаб топ клублар қизиқиш билдирмоқда, аммо каталонияликлар Эрлинг устида ишларни эрта бошлаш имкониятидан фойдаланишга умид қилмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Холанднинг атрофидагилар аллақачон "Барселона"нинг қизиқиши ва "кўк-анорранглилар"нинг жиддий спорт лойиҳасидан хабардор. Каталонияликларнинг режаси аниқ: мавсумни якунлаш, "Манчестер Сити" бўйича якуний қарорни кутиш ва агар "Манчестер Сити" жиддий жазоланса, Холанд билан шартнома имзолаш учун саъй-ҳаракатларини кучайтириш.













