Кириш Регистрация

УЕФА Италиянинг Евро-2032 учун тақдим этган стадионларини текширади

Баҳо:
+ | -

Италия футбол федерацияси (FIGC) 2032 йилги Европа чемпионати ўйинларини қабул қилишга даъвогар бўлган 13 шаҳардаги 14 та стадион бўйича ҳужжатларни УЕФАга тақдим этди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport хабар берди.

Рўйхатдан Рим, Бари, Болонья, Кальяри, Флоренция, Генуя, Лечче, Милан, Неаполь, Палермо, Салерно, Турин ва Верона шаҳарларидаги стадионлар ўрин олган.

Номзодлар орасида реконструкция қилиниши режалаштирилаётган амалдаги стадионлар ҳам, янги ареналар лойиҳалари ҳам бор.

Рим шаҳри Евро-2032 учун бирданига икки арена — «Олимпико» стадиони ва Пьетралата ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган янги стадион лойиҳаси билан тақдим этилган.

«Федерацияга келиб тушган ҳужжатлар сони ва сифати бизни қониқтирди. Бу Италиянинг ушбу вазифани амалга оширишга жиддий ёндашаётганини кўрсатади», — деди FIGC президенти Жованни Малаго.

Энди УЕФА тақдим этилган аризаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади. Бу талаблар мухлисларга хизмат кўрсатиш, стадионларга кириш имконияти, барқарор ривожланиш, ОАВ ва телетрансляциялар учун шароитлар, шунингдек, хавфсизлик ва меҳмондўстлик масалаларини қамраб олади.

Текширув якунланганидан сўнг FIGC Евро-2032 учрашувларини қабул қиладиган бешта стадионни танлайди.

Киритилди: 23:04, 30.09.2026.
Ўқилди: 693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик