Кириш Регистрация

Павлидис: «Ортиқча хурсандчилик Греция терма жамоасига фойда келтирмайди»

Баҳо:
+ | -

Греция терма жамоаси ҳужумчиси Вангелис Павлидис Нидерландияга қарши Лига миллатлари ўйини олдидан жамоада хотиржам муҳит ҳукм сураётганини таъкидлади.

«Жамоада тўлиқ хотиржамлик ҳукм сурмоқда. Биз ортиқча хурсандчилик бизга фойда келтирмаслигини тушундик ва аввалги саралаш ўйинларида йўл қўйган хатоларимиздан хулоса чиқардик. Эртага ҳаммаси яхши ўтишига ишонаман ва умид қиламан», — дея Павлидиснинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирди.

Греция — Нидерландия учрашуви 1 октябрь, пайшанба куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Киритилди: 05:29, 01.10.2026.
Ўқилди: 730 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик