"Бавария" ярим ҳимоячиси Том Бишоф Германия терма жамоаси сафидаги илк голидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.
21 ёшли футболчи Миллатлар лигасида Сербияга қарши уй учрашувида Германиянинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Ёш ярим ҳимоячи 39-дақиқада ҳисобни очди.
"Бу ҳиссиётни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бугун стадион шунчаки ёниб кетгандек эди. Биз охиригача юқори концентрацияни сақладик ва яна бир-иккита гол уришимиз ҳам мумкин эди.
Жуда яхши ўйин бўлди, кўплаб вазиятлар яратдик. Голимдан кейин ниҳоятда хурсанд бўлдим, аммо уни сирпаниб нишонлаганим учун ҳозир тиззаларим оғрияпти", — дея Бишофнинг сўзларини Bayern & Germany келтирди.
Сербияга қарши учрашув "Бавария"нинг иқтидорли футболчиси учун Германия терма жамоаси сафидаги атиги иккинчи ўйин бўлди. У миллий жамоада ўтган йилнинг июнь ойида дебют қилган эди.













