Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Фердинанд: "Криштиану Роналдуга қадар Португалия қаерда эди?"

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ футболчиси Рио Фердинанд Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси ихтиёрини можароли тарзда тарк этганига муносабат билдирди.

«Криштиану Роналдуга қадар Португалия қаерда эди? У умуман нимага эришган? Нафақат турнирларда ғалаба қозониш, ҳатто уларга йўлланма олганми? Мени асабийлаштирадиган жиҳат шуки, кўпчилик Роналдуга сўнгги уч-тўрт йилдаги ўйинларига қараб баҳо бермоқда.

Ҳолбуки, у ўз ёшидаги футболчи учун ҳали ҳам ҳайратланарли кўрсаткичларни қайд этмоқда. Қайси лигада ўйнаётгани муҳим эмас — унинг статистикаси ҳануз ажабланарли.

Менимча, кўпчилик ортга назар ташлаб, Роналду қандай ўйнаганини кўриши керак. Унинг «Ювентус», «Реал» ва «Манчестер Юнайтед»даги ўйинларига қаранг. Бу бир футболчи фаолиятидаги уч хил карьерадек. Бир инсондаги учта буюк карьера», — дея Фердинанднинг сўзларини келтиради The Touchline.

Киритилди: 10:20, 02.10.2026.
Ўқилди: 895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик