Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Марсело Роналдунинг терма жамоани тарк этишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини можароли тарзда тарк этди. Хабарларга кўра, юлдуз ҳужумчи бош мураббий Жорже Жезуш унга захира футболчиси ролини белгилаганидан норози бўлган.

Криштиану кейинчалик бу воқеа ҳақида барча ҳақиқатни айтиб беришини ваъда қилди.

Вазиятга Роналдунинг "Реал"даги собиқ жамоадоши Марсело ҳам муносабат билдирди. Бразилиялик футболчи португалиялик юлдузни қўллаб-қувватлади.

Марсело ижтимоий тармоқда Роналду билан футбол майдонида қучоқлашиб турган суратини жойлади.

"Нима ҳам дей оламан..." — деб ёзди Марсело ва Роналдунинг саҳифасини белгилади.

41 ёшли Криштиану Роналду клуб миқёсида "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 10:24, 02.10.2026.
Ўқилди: 1899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик