Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Роналду халқаро мусобақалардан 6 ойга четлатилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси йиғинидаги вақтида йирик можаро марказида қолди. Бош мураббий Жорже Жезуш билан келишмовчиликдан сўнг 41 ёшли ҳужумчи терма жамоа қароргоҳини муддатидан олдин тарк этди. Бунинг учун футболчи бир ойдан олти ойгача дисквалификация қилиниши, шунингдек, жаримага тортилиши мумкин.

Португалия футбол федерацияси интизом регламентига кўра, бундай қоидабузарлик учун жиддий жазо чоралари белгиланган. Расмий чақирувдан сўнг узрли сабабсиз терма жамоа қароргоҳини тарк этган ёки машғулот, учрашув ҳамда Португалия вакиллигига алоқадор бошқа тадбирда қатнашмаган футболчи бир ойдан олти ойгача дисквалификация қилиниши мумкин.

Бундан ташқари, профессионал футболчига 5–10 ҳисоб бирлиги миқдорида, яъни тахминан 500–1000 евро жарима солинади.

Регламентнинг 160-моддаси 2-бандида футболчининг терма жамоа йиғинида бўлмаслиги ёки жамоа жойлашувини тарк этиши регламентга мувофиқ автоматик равишда вақтинчалик четлатишга сабаб бўлиши ҳам қайд этилган.

Роналду эса терма жамоани тарк этишига сабаб бўлган ҳолатлар ҳақида кейинчалик португалияликларга ҳақиқатни айтишини маълум қилди.

Футболчининг баёноти унинг қарорига нима сабаб бўлгани борасида саволларни юзага келтирди.

Португалия терма жамоаси бош мураббийи вазият атрофидаги кескинликни камайтиришга уриниб, ҳужумчи билан келишмовчилик юзага келгани ҳақидаги тахминларни рад этди.

“Орамизда муаммо юзага келгандек кўриниши мумкин, аммо ҳеч қандай муаммо йўқ. Қарорларни айнан мен қабул қиламан ва буни ҳамма билади”, деди Жезуш.

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасини тарк этганидан сўнг 7-рақамли либос “Галатасарай” ҳужумчиси Рафаэл Леауга топширилди.

Маълумот учун, 41 ёшли Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади — 234 та учрашув ва 146 та гол. Роналду 2016 йилги Европа чемпионати ҳамда 2019 ва 2025 йиллардаги Миллатлар Лигаси турнирларида Португалия терма жамоасига сардорлик қилиб, жамоа билан чемпионликни қўлга киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:40, 02.10.2026.
Ўқилди: 1177 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик