«Реал» ҳужумчиси Карлос Эспи Испания ёшлар терма жамоаси сафидаги учрашувда 6 та голли ҳаракат қайд этди.
Испания U-21 терма жамоаси Европа чемпионати саралаш босқичи доирасида сафарда Сан-Маринони 13:0 ҳисобида тор-мор қилди.
21 ёшли Эспи 52, 58, 62 ва 74-дақиқаларда тўртта гол урди, шунингдек, иккита голли узатмани амалга оширди.
Испания 9 та учрашувдан кейин 24 очко тўплаб, «А» гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Сан-Марино эса 0 очко ва 0:55 тўплар нисбати билан сўнгги ўринда бормоқда.
Карлос Эспи ёзда «Реал»га ўтганидан сўнг Ла Лигада тўртта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди.













