Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес жамоа ихтиёрини тарк этди. Бунга унинг чап тўпиғидаги муаммо сабаб бўлди.
«Дастлабки босқичдаги муаммо унинг машғулот ўтказиши ва ўйинларда иштирок этишига халақит бермаган эди.
Бироқ аломатлар сақланиб қолаётгани сабабли футболчини терма жамоадан қайтаришга қарор қилинди.
Энди асосий эътибор унинг тикланишига қаратилади», — дейилади Испания Қироллик футбол федерацияси сайтидаги хабарда.













