2 октябрь, жума куни Европа миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Босния ва Герцеговина терма жамоаси Швеция билан дуранг ўйнади.
Швеция терма жамоаси таркибида Виктор Дьекереш гол урди. 28 ёшли ҳужумчи Миллатлар лигасининг жорий мавсумида аввалроқ Польша (3:1) ва Руминия (2:1) дарвозаларини ҳам ишғол қилган эди.
Шунингдек, Дьекереш ўтган мавсумда Озарбайжонга қарши учрашувда (6:0) покер қайд этган, Эстония (3:0) ва Словакия (2:1) билан баҳсларда эса биттадан гол урган.
Шу тариқа, швециялик футболчи Миллатлар лигасида кетма-кет олтита учрашувда гол урган биринчи футболчи бўлди.













