Ромелу Лукаку ва Кевин де Брёйне Бельгия терма жамоаси сафида яна ўзларининг энг яхши даврларидагидек порлашди.
Жума куни «Наполи»нинг 35 ёшли ярим ҳимоячиси Туркия терма жамоаси дарвозасига 10 ва 59-дақиқаларда иккита гол урди. Учрашувдаги якуний ҳисобни эса 76-дақиқада «Фенербаҳче»нинг 33 ёшли ҳужумчиси Ромелу Лукаку ўрнатди — 3:0.
Opta маълумотига кўра, Лукаку ва де Брёйне 2010 йилда терма жамоадаги дебютидан буён Бельгия учун биргаликда 134 та гол урган. Бу жамоанинг шу даврдаги барча голларининг 30 фоизини ташкил этади. Лукаку 94 та, де Брёйне эса 40 та гол муаллифи. Шу тариқа, улар сўнгги 16 йилда «қизил иблислар» урган барча голларнинг қарийб учдан бир қисмига ҳисса қўшган.













