"Порту" ҳужумчиси Саму Агехова 2026 йилги "Олтин тўп" совринига Испания терма жамоаси ва "Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ламин Ямал лойиқ, деб ҳисоблайди.
"Мен совринни испаниялик футболчига, аниқроғи Ямалга берган бўлардим. Ламин — ўйин тақдирини ўзгартира оладиган футболчи. Бу йигит танланган. Испания терма жамоасида у каби футболчи борлиги катта омад. Умид қиламанки, бу йил у ғолиб бўлади", — деди Агехова.
"Олтин тўп"ни топшириш маросими 26 октябрь куни Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Соврин учун асосий даъвогарлар қаторида Ламин Ямал, Харри Кейн ва Лионель Месси тилга олинмоқда.













