Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 0-0 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Дуэ Италияга қарши ўйинлан сўнг Доннаруммани мақтади: "У шунчаки ақлбовар қилмас даражада"

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" футболчиси Дезире Дуэ Миллатлар лигасида Италияга қарши 1:1 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Франция 55-дақиқада Майкл Олисенинг жарима зарбасидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқди, аммо ўз майдонида ғалабани сақлаб қола олмади. 68-дақиқада Алессандро Бастони ҳисобни тенглаштирди.

"Бундай натижадан жуда хафамиз, аммо биз тўғри йўлдамиз. Ўйинда кўплаб ижобий жиҳатлар бўлди ва уларни эътиборсиз қолдирмаслик керак.

Бизга қарши Доннарумма ўйнади — мен яхши танийдиган ажойиб дарвозабон. У шунчаки ақлбовар қилмас даражада", — деди Дуэ TF1 телеканалига берган интервьюсида.

"Манчестер Сити" дарвозабони Франция футболчиларининг дарвоза томон йўллаган 7 та аниқ зарбасини қайтарди.

Киритилди: 10:09, 03.10.2026.
Ўқилди: 247 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик