Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Ўртоқлик ўйини. Аргентина Буркина-Фасони йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувида Буркина-Фасони 7:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Буэнос-Айресдаги «Монументаль» стадионида ўтказилган баҳсда аргентиналиклар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига бешта гол урди.

Ҳисоб 4-дақиқада очилди. Лаутаро Мартинес Аргентинани олдинга олиб чиқди. 8-дақиқада Буркина-Фасо ҳимоячиси Мумуни Диалло ўз дарвозасига гол киритиб қўйди.

12-дақиқада Жанлука Престианни ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим якунига қадар Нико Пас ва Хулиан Альварес яна иккита гол урди — 5:0.

Иккинчи бўлимда Франко Мастантуоно 57-дақиқада Аргентинанинг олтинчи голини киритди. Учрашувга қўшиб берилган вақтда эса Жулиано Симеоне якуний ҳисобни белгилади — 7:0.

Шу тариқа, уч карра жаҳон чемпиони бўлган Аргентина рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мартинес мазкур учрашувда бир гол ва икки голли узатма қайд этган бўлса, Престианни ва Симеоне бир гол ва бир ассистдан амалга оширди.

Аргентина навбатдаги ўртоқлик учрашувини 7 октябрь куни Бенин терма жамоасига қарши ўз майдонида ўтказади. Буркина-Фасо эса ушбу халқаро танаффус доирасидаги ўртоқлик ўйинларини якунлади. Жамоани кейинги учрашувлар ноябрь ойида кутиб турибди.

Ўртоқлик учрашуви
4 октябрь, Буэнос-Айрес, «Монументаль»
Аргентина - Буркина-Фасо - 7:0
Голлар: Мартинес, 4; Диалло, 8 (автогол); Престианни, 12; Пас, 35; Альварес, 36; Мастантуоно, 57; Симеоне, 90+3.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:59, 04.10.2026.
Ўқилди: 2351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик