Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Павлович Флориан Вирц билан бирга ўйнагани ҳақида фикр билдирди.
«Ўтган ўйинда Том Бишоф ва Флориан Вирц билан бирга ҳаракат қилганимиз жуда яхши бўлди. Учаламиз ҳам тўп билан муомала қилишда етарлича яхши сифатларга эгамиз. Шунингдек, ҳимояда ҳам бир-биримизни яхши тўлдирдик.
Аниқки, тўп бизда бўлганида Фло тўлиқ эркинликка эга бўлади. Биз эса унга имкон қадар кўпроқ пас беришга ҳаракат қиламиз», — деди Павлович матбуот анжуманида.













