Кириш Регистрация

Иван Фреснеда: «Ямалнинг голи мени ҳайратда қолдирди»

Баҳо:
+ | -

Лиссабоннинг «Спортинг» клуби ҳимоячиси Иван Фреснеда Испания терма жамоасидаги дебют учрашувидан сўнг интервью берди.

«Қизил фурия» Миллатлар лигаси доирасида ўз майдонида Чехияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Фреснеда учрашувни бошидан охиригача ўтказди.

Ўйиндан кейин журналистлар билан суҳбатда 22 ёшли футболчи Ламин Ямалнинг маҳорати уни ҳайратда қолдирганини тан олди. «Барселона» вингери жарима майдони ташқарисидан узоқ бурчакни аниқ нишонга олди.

«Ямалнинг бугунги голи мени ҳайратда қолдирди», — дея Фреснеданинг сўзларини Barca Buzz келтирди.

Ламин Ямал 6-дақиқада ҳисобни очди. Кейинроқ Родри Эрнандес ва Микель Мерино ҳам Чехия дарвозасини ишғол қилди.

Ямал жорий Миллатлар лигасида ўтказган учта учрашувида 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:39, 04.10.2026.
Ўқилди: 504 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик