Бугун, 4 октябрь, якшанба куни Португалия ва Норвегия терма жамоалари Миллатлар лигаси доирасида ўзаро баҳс олиб боради.
Экспертлар фикрича, Португалия терма жамоаси бўлажак учрашув фаворити ҳисобланади. Мезбонларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 58,9 фоиз деб баҳоланган. Норвегиянинг уч очко олиш эҳтимоли 19,9 фоизни, дуранг қайд этилиши эҳтимоли эса 21,2 фоизни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду терма жамоа қароргоҳини тарк этган ва ушбу учрашувда иштирок этмайди.
Португалия — Норвегия учрашуви Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.













