«Комо» марказий ҳимоячиси Хакобо Рамон «Челси»нинг эҳтимолий трансфер нишонлари қаторида қолмоқда.
21 ёшли футболчига Европанинг йирик клублари томонидан қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Асосий даъвогарлардан бири «Челси» ҳисобланади. Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, «кўклар» Италияда Сеск Фабрегас қўл остида ўзини кўрсата олган истиқболли испаниялик ҳимоячини жиддий равишда нишонга олган.
Футболчининг ўзи эса «Комо»да бахтли ва клубни тарк этишга шошилмаяпти.
Хакобо Рамоннинг Мадриднинг «Реал» клубига қайтиши эҳтимоли ҳам тилга олинмоқда. Эслатиб ўтамиз, «қаймоқранглилар» ўз тарбияланувчисини қайта сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқ банди туфайли уни анча арзон нархга қайтариши мумкин.
Transfermarkt портали марказий ҳимоячининг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.













