Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Бальде учун Англия клублари ўртасида кураш бошланди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде қишки трансфер ойнасидаёқ Англияга кўчиб ўтиши мумкин.

Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, 22 ёшли футболчининг вакиллари «Фулхэм» билан эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилган. Шунингдек, футболчининг хизматлари «Эвертон» ва «Сандерленд» клубларига ҳам таклиф қилинган.

Бальдега Премьер-лиганинг икки гранди — «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Алехандро Бальде «Барселона» асосий таркибидаги ўрнини йўқотган. Шу сабаб каталонияликлар футболчини ижара асосида қўйиб юборишга тайёр.

Transfermarkt портали испаниялик ҳимоячининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 13:10, 04.10.2026.
Ўқилди: 255 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик