Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

«Ливерпуль» «Тоттенхэм»нинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик ҳимоячи Микки ван де Вен Лондоннинг «Тоттенхэм» клубидан бошқа Англия жамоасига ўтиши мумкин.

Football Insider маълумотига кўра, 25 ёшли футболчига «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар ван де Венни январь ойида ёки келаси ёзда ўз сафига қўшиб олишлари мумкин. «Тоттенхэм» эса ўзининг асосий ҳимоячиларидан бири билан хайрлашишни истамоқда.

Нидерландиялик футболчи 2023 йил августидан буён Лондон клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойининг охирига қадар мўлжалланган. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Жорий АПЛ мавсумида ван де Вен 4 та учрашувда майдонга тушиб, битта сариқ карточка олган.

Киритилди: 15:35, 04.10.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик