Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб - Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол - Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта - Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Осиё футбол конфедерацияси миллий терма жамоалар учун янги ОФК Миллатлар лигаси мусобақасини жорий этиш устида ишламоқда. Лойиҳага кўра, янги турнир келажакда Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги саралаш тизими билан бевосита боғланиши мумкин.

ОФК Миллатлар лигасини ташкил этиш режасини 2025 йил декабрида расман эълон қилган эди. Конфедерациянинг мақсади терма жамоалар учун халқаро «ФИФА кунлари»да куч жиҳатидан тенгроқ рақибларга қарши мунтазам ва рақобатбардош учрашувлар ташкил этишдан иборат.

Ҳозир муҳокама қилинаётган форматга кўра, ОФК таркибидаги 47 та терма жамоа уч дивизионга ажратилади:

— А дивизиони — 18 жамоа
— B дивизиони — 18 жамоа
— C дивизиони — 11 жамоа

Бироқ дастлабки тақсимот тўғридан-тўғри ФИФА рейтинги асосида амалга оширилиши ҳозирча тасдиқланмаган. ESPN маълумотларига кўра, 2028/29 мавсумида синов турнири ўтказилиб, кейинги дивизионлар таркиби шу босқич натижалари асосида шакллантирилиши режалаштирилаётгани айтилмоқда. Асосий Миллатлар лигасини эса 2030 йилдан бошлаш таклиф қилинган.

Жаҳон чемпионати билан боғланган биринчи цикл 2032/33 мавсумида ўтказилиши кўзда тутилмоқда. Лойиҳага кўра, А дивизионидаги 18 та жамоа 12 тадан — 6 та уйда ва 6 та сафарда — ўйин ўтказади. Якуний жадвалда дастлабки 6 ўринни эгаллаган термалар Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олади.

7–10-ўринларни эгаллаган тўрт терма эса қўшимча плей-офф босқичида курашади. У ердаги энг яхши икки жамоа Жаҳон чемпионатига чиқиши, учинчи жамоа эса қитъалараро плей-оффга йўл олиши режалаштирилган.

Осиё кубогига саралашда ҳам Миллатлар лигаси муҳим ўрин тутади. Таклифга кўра, Осиё кубоги циклида А дивизионидаги барча 18 жамоа ва B дивизионидаги энг яхши 6 терма қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Шу билан бирга, Осиё кубогини 2032 йилдан бошлаб жуфт йилларда ўтказиш режаси ҳам муҳокама қилинмоқда.

Янги тизимда дивизионлар ўртасида кўтарилиш ва тушиш механизми ҳам бўлади. Сўнгги лойиҳа тафсилотларида ҳар бир дивизионнинг энг яхши ва энг паст натижа қайд этган жамоалари ўртасида автоматик промоушен ва релегация, шунингдек айрим ўринлар учун ўтиш плей-оффлари ўтказилиши назарда тутилган.

Шунингдек, А дивизионида энг юқори ўринларни эгаллаган жамоалар алоҳида плей-офф босқичига чиқиб, Миллатлар лигаси ғолиблиги учун ҳам курашиши мумкин.

Ҳозирча бу формат якуний тасдиқланган регламент эмас. Лойиҳа ОФК қўмиталари ва аъзо ассоциациялар муҳокамасидан ўтиши керак, шу сабаб дивизионлар таркиби, саралаш тартиби ва промоушен-релегация механизми ҳали ўзгариши мумкин. 

Манба: espn.com
Киритилди: 21:55, 04.10.2026.
Ўқилди: 3300 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик