Кириш Регистрация

Миллатлар лигаси. Нидерландия Сербияни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

УЕФА Миллатлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми А лигаси 2-гуруҳи 4-тури доирасида Нидерландия ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Эйндховен шаҳридаги «Филипс» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

31-дақиқада Нидерландия ярим ҳимоячиси Тён Копмейнерс ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Сербия футболчиси Михайло Цветкович ҳисобни тенглаштирди.

71-дақиқада Нидерландия ҳужумчиси Жошуа Зиркзе мезбонларни яна олдинга олиб чиқди ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди — 2:1.

Тўртта учрашувдан сўнг Нидерландия 8 очко жамғариб, 2-гуруҳда 1-ўринни эгаллаб турибди. Сербия эса ҳозирга қадар очко жамғара олмаган ва охирги — 4-ўринда бормоқда.

Миллатлар лигаси. А лигаси. 2-гуруҳ. 4-тур
4 октябрь 2026 йил, Эйндховен, «Филипс» стадиони
Нидерландия — Сербия — 2:1
Голлар: Копмейнерс, 31 (1:0), Цветкович, 35 (1:1), Зиркзе, 71 (2:1).

Манба: championat.com
Киритилди: 07:37, 05.10.2026.
Ўқилди: 514 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик